Ўзбекистон туманида юк машинаси уриб юборган фуқаро воқеа жойида вафот этди

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида 29 июль куни фуқфро Қ.Б. юк машинаси уриб юбориши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Маълумотларга кўра Ўзбекистон тумани Ўқчи-Дашт қишлоғида 29 июль куни фуқаро М.А. «Зил-130» русумли юк машинасини ҳайдаб кетаётиб, қатнов қисмини кесиб ўтаётган фуқаро Қ.Б.ни уриб юборган. Оқибатида фуқаро ходиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қувасойда «Spark» ва велосипед иштирокида ЙТҲ содир бўлиши оқибатида велосипедчи воқеа жойида вафот этгани, Қўқонда «Cobalt», «Lacetti» ва мотоцикл иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ва мотоцикл ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. 

Янгиликлар