Самарқандда яна 21 кишида коронавирус аниқланди

Самарқанд вилоятида 22 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 21 кишига ошиб, 1589 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Вилоятда айни пайтга қадар 1447 нафар бемор соғайган, 3 киши вафот этган. Ҳозирда 139 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 22 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 38 231 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар нафар коронавирус инфекциясига чалинган 33 989 фуқаро соғайган. Ҳозирда 3980 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.