Эркинжон Турдимов Биринчи Президент Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди (фото)

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва вилоятдаги туман ҳокимлари 2 сентябрь, чоршанба куни Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги хабар қилди.

Фото: Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

Фото: Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

Хабарга кўра, вилоят ва шаҳар ҳокимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари Ҳазрати Хизр мажмуасида бўлиб, Биринчи Президент қабрини зиёрат қилди ва Қуръон тиловат қилинди.

Фото: Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

Қайд этилишича, шундан сўнг улар Регистон майдони яқинида Ўзбекистон Биринчи Президенти хотирасига ўрнатилган Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйди.

Фото: Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

Янгиликлар