Қумқўрғонда Сенат қўмита раиси иштирокида халқ депутатлари сессияси ўтказилди

Сурхондарё вилояти Қўмқўрғон туманида Олий Мажлис Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Одилжон Иминов 8 октябрь, пайшанба куни халқ депутатлари туман кенгаши сессиясида иштирок этди, деб хабар берди Сенат матбуот хизмати.

Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати

Сессияда 4 та сектор раҳбарлари аҳолига мурожаат қилиб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича «Йўл харитаси»ни тақдим этган. Белгилаб олинган «Йўл харитаси»га кўра, бажариладиган ишлар эвазига 12 миллион 400 минг доллар миқдоридаги маҳсулот экспорт қилинади ва бу кўрсаткич аҳоли жон бошига 54 долларга етказилади.

Таъкидланишича, туманда 2019 йил иқтисодий ривожланиш ва самарадорлик кўрсаткичлари бўйича хизматлар ҳажми 263,6 миллиард сўмни ташкил этиб, аҳоли жон бошига 1 миллион 142 минг сўмга тўғри келган. Шунингдек, ҳудудда 2019 йил экспорт ҳажми 6 миллион 902 минг долларни ташкил этиб, аҳоли жон бошига атиги 30 долларга тўғри келган. Бу вилоят экспорт ҳажми улушининг уч фоизига тенгдир.

Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати

Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинган.

Аввалроқ Балиқчи туманини «қизил» ҳудуддан чиқариш бўйича халқ депутатлари сессияси Танзила Норбоева иштирокида ўтказилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар