Aндижон шаҳридаги пойабзал сақлаш омборида ёнғин келиб чиқди (фото)

Aндижон шаҳрида 10 октябрь куни якка тартибдаги тадбиркорга тегишли пойабзал маҳсулотларини сақлаш омборхонасида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизматига таяниб, «Kun.uz» хабар берди.

Фото: Aндижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати

Қайд этилишича, ФВБ бўлимига соат 15:40 да Aндижон шаҳар Оқоровот кўчасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган. Шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимининг 6 та ёнғин ўчириш экипажи соат 15:43 да воқеа жойига етиб бориб, соат 16:15 да ёнғинни ўчирган.

Фото: Aндижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати

Ёнғин оқибатида якка тартибдаги тадбиркорга тегишли пойабзал маҳсулотларини сақлаш омборининг тахминан 110 квадрат метр шифт-том қисми ва омбор ичидаги маҳсулотлар ёниб, зарарланган. Қутқарувчилар омборхона ва унга туташ биноларнинг тахминан 300 квадрат метр том қисми ҳамда бино ичидаги хом ашё маҳсулотларини сақлаб қолган.

Фото: Aндижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати

Маълум қилинишича, ёнғинда фуқароларнинг тан жароҳат олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва моддий зарарни аниқлаш бўйича суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Фото: Aндижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати

Aввалроқ Гулистон шаҳридаги коронавирус беморлари даволанаётган мажмуада портлаш юз бергани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Наманган шаҳридаги кунгабоқар пистаси цехида келиб чиққан ёнғин бартараф этилгани хабар қилинган.