Коронавирус «daily» — пандемия бўйича 10 октябрнинг асосий хабарлари

«Worldometers» берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 37.2 миллиондан ошди.

«Worldometers»нинг 10 октябрь, шанба куни Тошкент вақти билан соат 22:30 даги маълумотларига кўра:

  • дунё бўйича инфекция билан касалланганлар — 37 294 435 киши;
  • касалликдан тузалганлар — 28 011 453 киши;
  • инфекция оқибатида вафот этганлар — 1 075 019 кишини ташкил этади.

Шунингдек, 10 октябрь куни АҚШ Ўзбекистонга COVID-19’га қарши курашда ёрдам бериш учун 2,23 миллион долларлик тиббий жиҳозлар етказиб бергани ҳақида хабар қилинган. Бундан ташқари, Қўқондаги мактабда иситмалаётган ўқитувчилар ишлаётгани ҳақидаги хабар рад этилганди.

Кейинроқ Наманган шаҳрида Гулистондаги портлашдан сўнг коронавирус беморларини даволовчи шифохоналар ҳолати ўрганилгани ҳамда Пайариқда коронавирусга қарши дориларни ноқонуний равишда сотган эркак қўлга олингани маълум қилинди.

Ўзбекистондаги вазият

Ўзбекистонда 10 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 60 776 тани ташкил этмоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Мамлакатда 10 октябрь куни 326 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кунлик касалланиш ҳолатларининг 109 таси Тошкент шаҳрида, 91 таси Тошкент вилоятида, 30 таси Наманган вилоятида, 19 таси Бухоро вилоятида, 15 таси Самарқанд вилоятида, 12 таси Қашқадарё вилоятида, 10 таси Жиззах вилоятида, 10 таси Фарғона вилоятида, 9 таси Андижон вилоятида, 7 таси Сурхондарё вилоятида, 7 таси Қорақалпоғистонда, 5 таси Хоразм вилоятида ҳамда 2 таси Навоий вилоятида қайд этилган.

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 502 нафарга етган. 10 октябрь куни 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.

Кун давомида Тошкент шаҳрида 174 нафар, Тошкент вилоятида 89 нафар, Бухоро вилоятида 29 нафар, Жиззах вилоятида 22 нафар, Сурхондарё вилоятида 12 нафар, Қашқадарё вилоятида 11 нафар, Андижон вилоятида 11 нафар, Самарқанд вилоятида 10 нафар, Фарғона вилоятида 9 нафар, Қорақалпоғистонда 7 нафар, 374 жами нафар бемор соғайган.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 60 776 нафар бемордан 57 704 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2570 нафар бемордан 322 нафари оғир, 114 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 9 октябрь куни 328 кишида коронавирус аниқлангани ва 2 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Жаҳондаги вазият

АҚШда COVID-19 пандемияси даврида умумий ҳисобда 7 918 605 кишида вирус қайд этилган. Мамлакат бу кўрсаткич бўйича дунёда ҳали ҳам биринчи ўринда. Ундан кейинги ўринларда Ҳиндистон (1 миллион киши), Бразилия (5 миллион киши), Россия (1,2 миллион киши), Колумбия (894 минг киши) бормоқда. Дунё бўйича эса коронавирус билан 37,2 миллиондан ортиқ киши касалланган.

Қозоғистонда 10 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 108 663 нафарни ташкил қилмоқда. Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда биринчи бўлиб турибди. Беморларнинг 103 910 нафари тўлиқ соғайган, 1746 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 102 та янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Фото: «Kazakh TV»

Шунингдек, мамлакатда пневмония касаллиги қайд этилган беморлар сони 34 617 нафарга етган. Ушбу касалликка чалинган беморларнинг 27 618 нафари тузалган, 365 нафари вафот этган.

Қирғизистонда 10 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, 48 924 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Беморларнинг 44 227 нафари соғайиб, 1082 киши ҳаётдан кўз юмган. Ҳозирда мамлакатда 3615 киши коронавирусдан даволанмоқда. Сўнгги сутка давомида 130 нафар ушбу касалликка чалинган бемор соғайган.

Фото: «Kloop»

Тожикистонда 10 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 10 180 тани ташкил қилмоқда. Беморларнинг 9006 нафари коронавирусдан тўлиқ соғайган бўлса, 79 нафари вафот этган. Маълумотларга кўра, ўтган сутка давомида мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 43 тага кўпайган.

Фото: «Asia-Plus»

Туркманистон Марказий Осиёда коронавирус расман қайд этилмаган ягона давлат бўлиб турибди. Айни пайтга қадар мамлакатда бирорта ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган.

Россияда 10 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 1 285 084 нафарни ташкил қилмоқда. Россия бу кўрсаткич бўйича дунёда АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилиядан сўнг тўртинчи ўринда бормоқда. Беморларнинг 1 016 202 нафари соғайган, 22 454 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 12 846 та янги касалланиш ҳолати аниқланган ҳамда 197 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Фото: «Intellinews»

Аввалроқ дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 40 миллионга яқинлашгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар