Чилонзордаги баъзи ҳудудларда ичимлик суви таъминоти вақтинчалик тўхтатилади

Бугун, 2 февраль куни Чилонзор туманидаги айрим манзилларда ичимлик суви таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ матбуот хизматининг расмий Telegram каналида маълум қилинди.

Фото: «Tez News»

Таъкидланишича, Чилонзор тумани Тупқайрағоч 31-уй олдида жойлашган Д-150 мм ичимлик суви тармоғидаги носозликни бартараф этиш жараёнида Наққошлик кўчасидаги Д-300 сув қувури 2 февраль соат 18:00 гача вақтинча ёпилади.

Натижада, Наққошлик кўчасининг қуйидаги манзилларида ичимлик суви таъминоти тўхташи мумкин:

  • 22 та кўп қаватли уйлар
  • Дўмбиробод маҳалласи
  • Катта Дўмбиробод маҳалласи
  • 14-мактаб-интернати
  • «Совпластитал» заводи

Янгиликлар