Испания ҳукумати пандемия оқибатларини енгиш учун тўрт кунлик иш жадвалига ўтиши мумкин

Испаниянинг марказий-сўл сиёсий партияси Más País иш кунини тўрт кун қилишни таклиф қилди. Бу ҳақда The Independent’га таянган ҳолда IncRussia хабар бермоқда.

Фото: iz.ru

Хабар берилишича, иш ҳақини камайтирмаган ҳолда иш ҳафтасини 32 соатгача қисқартирадиган компанияларга молиявий ёрдам кўрсатилади.

Шунингдек, мамлакат Молия вазирлиги 50 миллион еврога баҳоланган ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлаган.

Бу ғоя қанчалик ҳақиқатлиги борасидаги саволга жавобан Más País раҳбари Игиго Эрреён бир аср олдин саккиз соатлик иш куни мавжуд эмаслигини таъкидлади.

«Биз тарихдан биламизки, иш вақтининг қисқариши таназзул ва инқироз давридаги мавжуд ишларни иқтисодиёт бўйича тенг равишда тақсимлашнинг энг яхши усули ҳисобланади», – деди 4 Day Week UK Campaign аъзоси Джо Райл.

Маълумотга кўра, тўрт кунлик иш жадвали ғояси Европада оммалашиб бормоқда, уни сўл қанот сиёсатчилари ва касаба уюшмалари қўллаб-қувватламоқда.

Европа ҳукуматлари пандемия оқибатларидан қутулишнинг турли йўлларини синаб кўришяпти.

Янгиликлар