Насафий Муниса Ризаеванинг мусиқа оламидаги билимини танқид қилди

Хонанда Насафий Муниса Ризаева билан бирга бир нечта хонандаларни ёқтирмаслигини Аldama meni кўрсатувида айтди, дея хабар берди TBLD.Uz

Такидлаишича, кўрсатувдаги «Насафий кимдан кўпроқ қўрқади ёки ёқтирмайди» деган саволга хонанда Зоҳиршох Жўраев, Шохжахон Жўраев ва Муниса Ризаеваларни айтиб ўтган.

«Муниса Ризаевани ёқтирмаслигим учун жуда кўп сабабларим бор, лекин мен ҳамма нарсани овоз чиқариб айтмайман. Мен унинг мусиқа соҳасида етарли билимга эга эмаслигини биламан», – дейди Насафий.

Ўз навбатида, Ризаеванинг ўзи ҳам сўнгги жонли эфирларидан бирида Насафийга дарҳол жавоб қайтарган.

«Насафий ким, мен уни ҳатто танимайман ҳам», — деб ажабланган хонанда.

Фойдаланувчиларнинг аксарияти Насафийнинг тарафини олишган бўлиб, Ризаеванинг гўё хонанда ижоди билан таниш эмаслигига ҳақида гапирган гапларига ишонишмаган.

«Сиз уни яхши биласиз, нега ўзингизни билмаганга соласиз?» , «Пуллар бошингизни айлантирган, сиз таниқли ижодкорларни танимай қўйдингиз», — деб ёзишган ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари.

Эслатиб ўтамиз, Насафий ижрочиси Шерали «Жўраевнинг Қора кўзли санамжон» қўшиғининг шеърлари ва мусиқасидан фойдаланган ҳолда муаллифлик ҳуқуқини бузгани маълум бўлганди.

Суд Насафийни ҳуқуқбузарликка кўл урганини аниқлаб, маъмурий жавобгарлик кодексининг 177-моддасига биноан хонандани энг кам иш ҳақининг 3 баробари миқдорида, яъни 669 минг.сўм жаримага тортган.