Россия 2021 йилда МДҲ давлатларининг гуманитар ҳамкорлик фондига 250 млн рубль ҳисса қўшади

Россия Ташқи ишлар вазирлигига ушбу қарор тўғрисида фонд раҳбариятига хабар бериш ва Молия вазирлигига бадал тўлаш топширилган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: xs.uz

Таъкидланишича, 2021 йилда Россия МДҲ давлатларининг гуманитар ҳамкорлик бўйича давлатлараро фондига 250 млн рубль (34 млрд 797 млн сўм) миқдорида ихтиёрий ҳисса қўшади. Россия ҳукуматининг тегишли буйруғи душанба куни расмий ахборот порталида эълон қилинди.

Қайд этилишича, Молия вазирлигига 2021 йил учун федерал бюджетда халқаро ҳамкорлик соҳасида режалаштирилган маблағлардан бадал тўлаш топширилган.

Мавзуга доир: