Россия бойларининг янгиланган рейтингида Алишер Усмоновнинг бойлиги камайгани маълум қилинди

Январь ойида энг бой россияликларнинг бойлиги 1,37 миллиард долларга ўсган. Бу ҳақда РИА Новости’га таянган ҳолда EuroAsia хабар бермоқда.

Фото: Риа Новости

Хабар берилишича, Норилск никелининг асосий эгаларидан бири Владимир Потаниннинг бойлиги январь ойида 704 миллион долларга ўсиб, 30,7 миллиард долларни ташкил этди.
Шунингдек, у BBI рўйхатидаги руслар орасида энг бойи бўлиб қолмоқда.

Иккинчи ўринда «Новатек» асосчиси Леонид Михелсон эгаллаган бўлиб, январь ойида унинг бойлиги 403 миллион долларга тушиб, 24,4 миллиардга етган.

Учинчи ўрин НЛМКнинг асосий фойда олувчиси Владимир Лиссинга насиб қилган. Унинг капитали йил бошидан бери 358 миллион долларга ўсиб, 24,2 миллиардга етди.

Тўртинчи ўринни эса «Северстал»нинг асосий эгаси Алексей Мордашов эгаллади, унинг капитали 994 миллион долларга камайиб, 22,1 миллиардга етган.

Бешинчи ўринни эгаллаган Алишер Усмонов (Металлоинвест, Мегафон)нинг бойлиги 69 миллион долларга камайиб, 21 миллиард долларни ташкил этган.

Олтинчи ўринда Роман Абрамович (Евраз), унинг бойлиги 18,3 миллиард долларни ташкил этган.

Еттинчи ўринни ЕвроЧем ва СУЭК компаниясининг бенефициари Андрей Мелниченко эгаллаган ҳолда (18,1 миллиард доллар), унинг бойлиги 25,4 миллион долларга кўпайган.

Саккизинчи ўринда «Лукойл» нинг ҳаммуаллифи Вагит Алекперов эгаллаган. У ўзининг бойлигига 672 миллион қўшган бўлиб, унинг бойлиги 18 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Тўққизинчи ўринни Новатек ва Сибур акцияларига эгалик қилувчи Геннадий Тимченко эгаллади, унинг бойлиги 145 миллион долларга камайиб, 16,5 миллиардга етди.

Мавзуга доир:

Янгиликлар