Сергелида 133-сонли автобус йўналиши ёпилиши маълум қилинди

Сергели туманида 133-сонли «Сергели 4-даҳа – Сергели 6А-даҳа» автобус йўналишининг ҳаракати ёпилмоқда. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги «Тошкент шаҳар йўловчи транспорти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 157-сонли қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда ҳамда йўналишлар тармоғини тартибга солиш ва мақбуллаштириш мақсадида, 1 февралдан бошлаб 133-сонли «Сергели 4-даҳа – Сергели 6А-даҳа» автобус йўналишининг ҳаракати ёпилмоқда.

Маълумот ўрнида, мазкур йўналишдан фойдаланаётган йўловчилар эндиликда ўз манзилларига етиб олиш учун 8-, 38-, 40-, 59-, 130-автобус йўналишларидан фойдаланишлари мумкин.

Мавзуга доир:

Янгиликлар