Яшнободда «Nexia» уриб кетган фуқаро вафот этди

31 январь куни  Яшнобод тумани ҳудудида бир фуқаро «Nexia» уриб кетиши оқибатида вафот этган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Фото: «Daryo»

Маълум бўлишича, 31 январь тахминан соат 20:15 да Охангарон кўчаси («Шош» ресторани рўпараси)да «Nexia»ни бошқариб кетаётган 26 ёшли Б.М. пиёда С.М. ни уриб юборган.

Тошкент вилояти фуқароси бўлган 38 ёшли С.М. тиббиёт муассасасига етиб боришга улгурмай, ҳаётдан кўз юмган.

Ҳайдовчи йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёдани кўрмай қолиб уриб юборгани тахмин қилиниб, шу факт асосида ЖКнинг 266-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Андижон шаҳрида 28 январь куни юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида йўл-патруль хизмати ходими вафот этгани ҳақида хабар қилинган эди.

Мавзуга доир:

Янгиликлар