Жанубий Кореяда парранда гриппи тарқалиши натижасида 25 миллион парранда қириб ташланди

Корея Республикасида душанба куни эрталабдан бошлаб H5N8 юқори патоген қуш гриппининг камида 82 та ўчоғи аниқланди. Бу ҳақда Корея Озиқ-овқат, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги маълум қилди.

Фото: Global Look Press/Vaclav Pancer

Унга кўра, хавфли касалликнинг сўнгги авж олиши Кёнги вилояти пойтахти Ансон шаҳридаги паррандачилик фермасида аниқланди. Ветеринария шифокорлари яна бир гумон қилинган инфекция манбасини текширмоқда.

Профилактика мақсадида ноябрь ойи охиридан бери мамлакатда жами 24,8 миллион бош парранда йўқ қилинди. Товуқ тухумининг чакана нархи ўтган ҳафта давомида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 38,8 фоизга ўсди. Шу даврда товуқ гўшти 15,7 фоизга, ўрдак гўшти 35,4 фоизга қимматлашди.

 

Мавзуга доир: Японияда парранда гриппи сабаб 130 мингдан ортиқ товуқ йўқ қилинади

Янгиликлар