Ўзбекистонга 1 миллион доза «Спутник V» вакцинаси олиб келинади

Мамлакатга Россия давлатидан 1 миллион доза «Спутник V» вакцинасини олиб келиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев маълум қилди.

Фото: риа.ру

Хабарга кўра, COVAX доирасида 2021 йилнинг май-июнь ойларида 2 миллион доза AstraZeneca, апрель-июнь ойларида эса 3,5 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакциналарини мамлакатга келтириш режалаштирилган.

Қайд этилишича, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан Россия Федерациясидан 1 миллион доза Спутник V вакцинаси харид қилиш юзасидан шартнома имзоланмоқда.

Шунингдек, айни пайтда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан яна қўшимча AstraZeneca вакцинасини харид қилиш юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.

Янгиликлар