Ўзбекистоннинг озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга давлатлар маълум бўлди

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-август ойларида озиқ-овқат маҳсулотларини энг кўп қайси давлатдан импорт қилгани маълум бўлди.

Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг ўтган 8 ойида озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар:

  • Қозоғистон — 36,7 фоиз;
  • Россия — 23,9 фоиз;
  • Бразилия — 14,3 фоиз;
  • Беларусь — 4,4 фоиз;
  • Покистон — 2,5 фоиз;
  • Эквадор — 1,6 фоиз;
  • Хитой — 1,6 фоиз;
  • Туркия — 1,5 фоиз;
  • Ҳиндистон — 1,1 фоиз;
  • Эрон — 1 фоиз;
  • бошқа давлатлар — 11,4 фоиз.