Сурхондарёда «Жигули» қўйлар подасини уриб юборди

Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани «Шаҳриобод» маҳалласида 30 ноябрь куни «Жигули ВАЗ-2106» русумли автомобиль қўйлар подасини уриб юборган.

Қайд этилишича, машина бошқарувида 1982 йилда туғилган Р.К. бўлган. Ҳайдовчи автомашинаси билан Денов-Чегара йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётганда, айнан шу йўналишга чиққан «Назарсой» фермер хўжалигига тегишли 753 бош қўйдан 30 тасини уриб юборган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Сариосиё тумани Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар