Сақоқушни ўлдирган овчига маъмурий баённома расмийлаштирилди

Жиззахда Қизил китобга киритилган сақоқушни ваҳшийларча ўлдирган фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

«Ҳозирда, фуқарога нисбатан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Айдар-Арнасой кўллар тизими бўлими томонидан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган бўлиб, судга ошириш чоралари кўрилмоқда»”, дейилади баёнотда.

Маълум бўлишича, фуқаро Э.Д «Айдар-Арнасой» кўллар тизими ҳудудида 1 дона Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган сақоқушни ўлдириб, хайвонот дунёсига 15 млн. сўм зарар етказгани аниқланган ва ҳолат назоратга олинган.