Пойтахтда иккита марказий кўча вақтинча ёпилади

2 март куни Тошкентнинг Яккасарой туманидаги иккита марказий кўча вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Яккасарой туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

Хабарга кўра, соат 16:00 дан 18:00 гача Муқимий ва Нукус кўчалари «Соғлом ҳаёт сари» югуриш марафони ўтказилиши сабаб вақтинчалик ёпилади.

Фото: Яккасарой туман ҳокимлиги

Қайд этилишича, ҳокимлик тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллар орқали ҳаракатланишни тавсия қилган.