Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Машраб Кимсанов 2 май куни 69 ёшида вафот этди.

Таниқли актёр ва режиссёр узоқ давом этган хасталикдан сўнг оламдан ўтди.

Машраб Кимсанов “Водиллик келин”, “Оловли йўллар”, “Отамдан қолган далалар”, “Масхарабоз”, “Умид”, “Зебузар”, “Ҳаёт-мамот”, “Ҳақиқий эркаклар ови”, “Сеҳрли қалпоқча”, “Онагинам орзуси” каби кўплаб фильмларда эсда қоларли ролларни ижро этган. Режиссёр сифатида эса “Тоғлик куёв” ва “Беш қисмат” номли фильмларни суратга олган.

Янгиликлар