Artel компаниялари гуруҳи Khan Academy Uzbek бепул онлайн платформасига ҳомийлик қилиш тўғрисида меморандум имзолади

Hilton меҳмонхонасида 1 феврал куни Artel компаниялари гуруҳи Khan Academy Uzbek бепул онлайн таълим платформаси билан меморандум имзолади. Лойиҳа Халқ таълими вазирлиги томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Ушбу хомийлик доирасида компания платформани ривожлантириш учун 4 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратади. Таъкидланишича, лойиҳа мамлакатнинг ўрта ва олий ўқув юртлари талабаларининг билим даражасини ошириш учун қўшимча ва ёрдамчи манба бўлиб хизмат қилади.

Барчаси ўтган йилнинг 26 декабрида Khan Academy Uzbek платформаси асосчиси Ботир Орифжанов ижтимоий тармоқларда иккита лойиҳани амалга оширишга ҳомийлик қилишда ёрдам сўраганидан бошланди. Artel мазкур чақириққа биринчи бўлиб муносабат билдирди ва лойиҳанинг иккинчи босқичини амалга ошириш учун бош ҳомий бўлиш ташаббусини илгари сурди.

Artel ҳомийлигида қуйидагиларни амалга ошириш режалаштирилган:

  • веб-платформа интерфейси асосий функцияларини яхшилаш;
  • мазмунини ўрта ва олий таълимнинг миллий ўқув дастурларига мослаштириш;
  • мактаб ўқувчилари ва олий ўқув юртлари талабалари учун ўз-ўзини ўрганиш бўйича методик тавсиялар ва ўқув дастурларини тайёрлаш;
  • платформанинг ўқув ресурсларидан ўрта ва олий таълим ўқитувчилари учун ўзбек тилида қўшимча ва ёрдамчи таълим мазмуни сифатида фойдаланишни рағбатлантириш;
  • миллий университетларга кириш имтиҳонларига тайёргарлик кўриш учун платформанинг ресурсларидан фойдаланиш усулларини яратиш;
  • мамлакатимиз ва чет еллардаги хорижий университетларга кириш имтиҳонларига тайёргарлик кўриш учун платформанинг ресурсларидан фойдаланиш усулларини яратиш;
  • бошқа таълим мазмунини қидириш ва маҳаллийлаштиришни ташкил етиш.

Компанияда бу лойиҳа фақат бошланиши эканлигини таъкидлашди. Келгусида Artel компаниялар гуруҳи Ўзбекистонда таълим даражасини оширишга қаратилган лойиҳаларда янада фаол иштирок этишни режалаштирмоқда.

*Реклама ҳуқуқи асосида

Янгиликлар