Бош вазир ўринбосари нега амалдорлар блокнотдан фойдаланишини тушунтирди

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Сардор Умурзоқов «Америка овози» журналисти  билан суҳбатда президент билан ўтган мажлисларда нега мутасаддилар блокнотга тинимсиз ёзишлари сабабини айтди.

Фото: Sputnik

Таъкидланишича, давлат раҳбари иштирокидаги мажлисда ёзишмалардан мақсад топшириқларни эслаб қолиш, маълум масала юзасидан хулоса қилиш учун қулай ва бу Ўзбекистонда шаклланган сиёсий маданият.

«Бу – бизда шаклланган сиёсий маданият. Мисол қилиб мен ўзимни айтишим мумкин. Бир кун давомида бош вазир ўринбосари сифатида давлат раҳбаридан нечта топшириқ олишимни ҳисоб-китоб қилсак, осон бўлмайди. Чунки у битта ёки иккита эмас. Мен ўзим учун топшириқ берилганда ёзишимнинг сабаби эслаб қолишим учун ва мавзудан келиб чиқиб ўзимнинг ишимга тааллуқли бўлган жойларини хулоса қилишим, агар менга сўз берилса, асосан қайси масалаларни кўтаришим кераклигини ўзим учун белгилаб оламан», — деди бош вазир ўринбосари.

Сардор Умурзоқов фикрича, президент айтган гапларни ёзиш ҳам сиёсий маданият.