Хитой болаларга мактабда мобил телефондан фойдаланишни тақиқлайди

Хитой Таълим вазирлиги қарорига кўра, мамлакатда болаларга мактабда ўз телефонларидан фойдаланиш тақиқланади.

Фото: bbc.com

Хабарга кўра, ўқувчилар ота-оналарининг ёзма розилигисиз мактабга телефонларини олиб келишларига йўл қўйилмайди. Ҳокимият ёшларнинг кўзларини ҳимоя қилиш, диққатни жамлашни яхшилаш ва интернетга қарамликнинг олдини олиш истагини билдирган.

Таъкидланишича, Хитойда 18 ёшгача бўлганларнинг 74 фоизи интернетдан фойдаланишади.

Қайд этилишича, Хитойда болалар ўртасида узоқни кўра билиш даражасининг кўтарилиши кузатилган ва 2018 йилда расмийлар бу муаммо учун қисман айбдор ўйин саноатини тартибга солиш режаларини эълон қилишган.

Шунингдек, улар ўйинларга қарамлик руҳий саломатликка зарар етказиши мумкин эканлигини маълум қилишган. Мамлакатнинг кўплаб мактаблари мобил телефонлардан фойдаланишни чеклаб қўйган.

Янгиликлар