«Қўшиқ айтишингиз учун неч пул берай?» – Ҳонанда Отабек Муҳаммадзоҳид мухлиси билан жанжаллашди

Ижтимоий тармоқларда таниқли ҳонанда Отабек Муҳаммадзоҳид муҳлиси билан жанжаллашиб кетган видео тарқалди.

Фото: bazm.uz

Видеода мухлис хонандадан бир нарсани айтишни илтимос қилди (бу ҳали маълум эмас). Мухлисининг илтимосини эшитган хонанда ғазабланган.

«Буниси ортиқча, камерангизни олиб ташланг, мен ҳеч нарса айтмайман. Яхшиси оғзингизни юминг», – дейди қўшиқчи.

Мухлис эса ҳонандадан қўшиқ айтмаслигининг сабабини ва нархини сўради.

«Нимага айтмайсиз? Артист бўлгандан кейин айтади, нимага айтмайсиз тўйларда айтасизку. Неч пул беришим керак? Айтишингиз учун неч пул берай?», – деди мухлис.

Бунга жавобан Отабек Муҳаммадзоҳид пулинг етмайди деб таъкидлади. Ушбу видеога ҳонанда ўз муносабатини билдирмаган.