Наманганда ер қимирлади

Наманган вилоятида зилзила бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Фото: upl.uz

Хабарга кўра, 3 февраль куни Тошкент вақти билан соат 03:03 да (2 февраль, Гринвич бўйича 22:03 да) Ўзбекитонда зилзила содир бўлган. Зилзила координаталари: 41,09 даража шимолий кенглик, 71,77 даража шарқий узунлик. Магнитуда М=3,2. Чуқурлик 10 километр. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 215 километр жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида: Наманган: 13 километр, 4 балл.

Янгиликлар