Тошкент аэропортида йуловчилардан бири протез қўлида заргарлик бўюмларини олиб ўтишга уринди

Тошкент халқаро аэропортида хориждан жами 135 грамм заргарлик буюмини протез орасига беркитиб Ўзбекистон ҳудудига олиб кираётган шахслар қўлга олинган. Бу ҳақда Zamon.Uz ҳабар бермоқда.

Фото: Zamon.Uz

Маълум бўлишича, Тошкент халқаро аэропортига хориждан учиб келган йўловчилар орасидаги шахслардан бирининг «яшил» йўлак орқали ҳаракатланаётиб, безовталаниши божхоначиларнинг диққатини тортган.

Шундан сўнг, ушбу шахс божхона постидаги боди-сканер қурилмаси орқали кўздан кечирилганида, ўнг қўлига ўрнатилган протез орасига 75 гр оғирликдаги қиймати 23,6 млн сўмлик заргарлик буюмлари яширилганлиги фош қилинган.

Шунингдек, айни шу рейсда учиб келган яна бир йўловчи эса умумий қиймати 15,8 миллион сўмлик 58 гр оғирликдаги заргарлик буюмларини чўнтакларига яширганча, яшил йўлакдан ўтмоқчи бўлган вақтида қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Мавзуга доир: