Андижонда «Labo» «ГАЗ-53» автомобилига урилиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди — фото

Асакада «Labo» ҳайдовчиси тўхтаб турган «ГАЗ-53» юк автомобилига бориб урилган. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабар қилмоқда.

Хабарга кўра, 2 май соат 14:00ларда Асака тумани Янгисор кўчасида 1999 йилда туғилган фуқаро У.А. «Labo» русумли автомобилни бошқараётиб, ўзидан олдинда йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган, ҳайдовчи 1998 йилда туғилган С.М. бошқарувида бўлган «ГАЗ-53» русумли юк автомобилининг орқа томонига урилган.

Қайд этилишича, натижада «Labo» автомобили ҳайдовчиси фуқаро У.А. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда

Янгиликлар