Украинада банкни портлатиш билан таҳдид қилган террорчи ўзбекистонлик бўлиб чиқди. Унинг биринчи сурати пайдо бўлди

Украина Ички ишлар вазирлиги Киевдаги банкда бомба портлатиш билан таҳдид қилган шахснинг суратини оммага эълон қилди.

Фото: Украина ИИВ матбуот хизмати

«3 август куни соат 12:00 да ‘Универсал банк’ ходими полицияга қўнғироқ қилиб, уларнинг биносига 35 ёшлардаги эркак киргани ва рюкзагида бомба борлигини айтиб, полиция чақиришларини сўраганини маълум қилди», — деб ёзади ички ишлар вазирининг ўринбосари Антон Герашенко ўзининг Facebook’даги саҳифасида.

Дастлабки маълумотларга кўра, у жонли эфирга чиқишни талаб қилмоқда.

Ушбу воқеани содир этган шахс Ўзбекистон фуқароси Суҳроб Каримов бўлиб чиқди. У билан музокаралар давом этмоқда.

Фото: «Харьков Life»

«Харьков Life»нинг ёзишича, террорчи Каримов Суҳроб 1988 йил туғилган Ўзбекистон фуқароси. Террорчи бомба у ўлган тақдирда ҳам портлаши мумкинлигини айтган.

Янгиликлар