Трамп АҚШда COVID-19 билан боғлиқ рақамлар бўрттириб кўрсатилаётганини айтди

АҚШнинг 45-президенти Дональд Трамп айни пайтда мамлакатдаги COVID-19 билан боғлиқ рақамлар жуда ҳам бўрттириб кўрсатилаётганини айтди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter’даги саҳифасида ёзиб қолдирган.

Фото: «Associated Press»

«Қўшма Штатлардаги COVID-19 билан касалланиш тўғрисидаги маълумотлар бошқа мамлакатлар билан таққослаганда «кулгили» равишда ошириб юборилган. Бунга Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) томонидан қўлланилаётган ҳисоблаш усуллари айбдор», — дейди Трамп.

Трамп марказнинг аксарият ҳолларда атайлаб нотўғри маълумотлар беришини танқид қилган. «Агар шубҳа туғилса, уни COVID деб номлайверинг. Сохта хабар!» — дея истеҳзоли оҳангда сўзини тамомлаган президент.

Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази маълумотларига кўра, пандемия бошланганидан бери Қўшма Штатларда 20 миллион кишида коронавирус аниқланган, улардан 346,9 минг нафари вафот этган. Шу билан бирга, Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, мамлакатда 20,4 миллион одам вирус юқтирган, 350,2 мингдан ортиғи вафот этган.

Аввалроқ Трамп АҚШ аҳолиси қачон COVID-19’га қарши вакцина билан тўлиқ таъминланишини маълум қилган эди. Шунингдек, АҚШда коронавируснинг янги тури қайд этилгани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар