Март ойида диаметри бир километрдан каттароқ астероид Ерга яқин масофада учиб ўтади

Kейинги ойда катталиги бир километрдан зиёд астероид ерга яқин масофада хавфсиз тарзда учиб ўтади, аммо NASA томонидан ушбу космик тош «потенциал хавфли» деб топилган бўлиб, бу гигант диққат билан кузатиб борилмоқда дея хабар бермоқда Express.

Фото: Газета.ру

Маълум бўлишича, 21 март куни 231937 (2001 ФО32) номли номаълум космик тош сайёрамизга яқинлашиб келади. Ушбу космик тоши гигант бўлиб, унинг диаметрининг узунлиги камида 1024 метрни ташкил қилади.

Хабарга кўра, космик тош қуёш системаси орқали секундига 34,4 километр ёки соатига 123 000 километрдан кўпроқ масофани босиб ўтмоқда. Ушбу астероид ердан хавфсиз равишда 5.3 ойлик масофада (ЛД) ўтади.

Маълумот учун, бир ЛД 384,317 километрни ташкил этади. Бу Ер ва Ой орасидаги масофа бўлиб, 2001 ФО32 номли космик тош сайёрамиздан икки миллион километрдан кўпроқ масофада учиб ўтади.

«Бироқ, «потенциал хавфли» атамаси астероид айни вақтда ерга хавф туғдиришини англатмайди. Аксинча, бу келажакда Қуёш тизимининг чизиғидан бирида астероид ер билан тўқнашиши мумкин деган фикрни англатади», —  дейилади хабарда.

NASA хулосасига кўра, ўтаётган 2001 ФО32 огоҳлантириш сифатида хизмат қилиши керак, чунки кенглиги бир километрга тенг бўлган астероид сайёрамиз бўйлаб тартибсизликни келтириб чиқариши мумкин.

«Бирор кишининг метеорит сабаб ўлиш эҳтимоли жуда оз, аммо таъсир қиладиган комета ёки астероиднинг катталиги билан хавф кучаяди, энг катта хавф эса 1 километрдан каттароқ объектларнинг таъсиридан келиб чиқадиган глобал фалокатлар билан боғлиқ», — деб хабар берган NASA.

Янгиликлар