Ўзбекистон арзон бензин нархи бўйича топ-50 таликка кирди

2021 йил 1 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистон бензиннинг энг арзон нархлари рейтингида 167 та давлатдан 43-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Repost.uz хабар берди.

Хабарга кўра, энг арзон бензинли мамлакатлар рейтингини Венесуэла, Эрон ва Ангола давлатлари очиб берган. Рейтингни Гонгконг ёпиб берган. Ўзбек бензини литри 7 850 минг сўмни ташкил этган.

Қайд этилишича, рейтингда Қозоғистон 7-ўрин, (литри учун 4 217 сўм), Туркманистон 9-ўрин (4 514 сўм), Қирғизистон 11-ўрин (литри учун 4 823 сўм), Озарбайжон 23-ўрин (литри учун 6 185 сўм), Россия 26-ўрин (литр учун 6576 сўм)ни эгаллаган.

Одатда, бой давлатлар юқори нархларга эга, камбағал мамлакатлар эса нефтни сезиларли даражада арзон нархда ишлаб чиқарадиган ва экспорт қиладиган мамлакатлар ҳисобланади. Истисно – бензин нархи паст, иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакат АҚШ саналади. Мамлакатлар бўйича нархлар фарқи бензин учун ҳар хил солиқ ва субсидиялар билан боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, 1 февралдан бошлаб Ўзбекистонда охирги истеъмолчига сотиладиган нефть маҳсулотлари ва товарларга акциз солиғининг айрим ставкаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.