Қаршининг «Насаф» футбол клуби тарқаб кетиши мумкин

Қаршида мавсум олди тайёргарликни бошлаши керак бўлган «Насаф» жамоасида ҳамон молиявий муаммолар бартараф этилмаган. Бу ҳақда Championat.asia хабар берди.

Фото: Championat.asia

Хабарга кўра, аввалги керакли тиббий воситаларни ўз киссасидан олиб машғулотларни давом эттирган Рўзиқул Бердиев ва унинг мураббийлар штаби 2021 йилда ишлаши номаълум.

Таъкидланишича, клубдаги аксарият ходимлар билан шартнома ўз якунига етган. Мураббийлар ҳар қанча қийинчиликка чидашга рози.

«Аммо шартнома муддати тугаган футболчиларнинг «Насаф»да фаолиятларини давом эттиришлари сўроқ остида турибди. Клубда янги мавсум учун ҳеч қандай шароит яратилмаган», – дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ўринбосарлар таркиби йиғилмаган. Жамоанинг овқат тайёрлаш учун маҳсулоти тугаб бўлган.  Футболчилар ўзларига янги жамоа излашга тушиб кетишган.