Қонунчиликда ходимнинг меҳнат ҳақидан қандай ҳолларда ушлаб қолиш мумкинлигига изоҳ берилди

Қонунчиликда ходимнинг меҳнат ҳақидан қандай ҳолларда ушлаб қолиниши мумкинлиги ҳақидаги саволга АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева жавоб берди.

Таъкидланишича, умумий қоидаларга кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик берилмаган тақдирда суд қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиш мумкин. Ходимлар розилигисиз меҳнат ҳақидан қуйидаги ҳолларда ушлаб қолиниши мумкин:

  • белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш;
  • суд қарорлари ва бошқа ҳужжатларни ижро этиш;
  • олдиндан берилган мақсадли пуллар бўйича ҳисоб-китоб қилиш ҳамда ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш;
  • меҳнат таътили бўйича ҳисоб-китоб қилиш;
  • ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш;
  • интизомий жазо тариқасида тайинланган жаримани ундириш учун.

Маълум қилинишича, иш ҳақидан ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходим иш ҳақининг 50 фоизидан ортиб кетмаслиги керак. Ушбу чеклов алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликнинг ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазо тайинланган ходимни иш ҳақидан ушлаб қолишга нисбатан талқин этилмайди. Бундай ҳолларда ушлаб қолинадиган ҳақнинг миқдори 70 фоиздан ошиб кетмаслиги лозим.

Янгиликлар