«Маkro» супермаркетлар тармоғи «Samarqand Darvoza»ни судга берди

Маълум бўлишича, 28 январь куни «Samarqand Darvoza» (SD МАLL) савдо маркази ходимлари «Makro» супермаркетлар тармоғининг савдо майдончаси ва омборига электр энергиясини eтказиб беришни тўхтатиб қўйган. Бу ҳақда Spot нашрида келтириб ўтилган.

Фото: Gazeta.uz

Ушбу ҳолат юзасидан «Маkro»нинг адвокати Сергей Арутюняннинг сўзларига кўра, ижарада электр таъминотидаги узилишлар назарда тутилмаган, шунинг учун бу ҳолат тўғридан-тўғри бузилиш деб ҳисобланади. Бундан ташқари, Cаrreffour’нинг эълонлари «Samarqand Darvoza» ва «Маkro» ўртасидаги шартномавий муносабатлар ҳали тугамаган пайтда чиққан (ижара муддати фақат 19 январда тугаган).

«Биз томондан шикоят қилиш тартиби ҳурмат қилинган. Низони суд тартибида ҳал қилиб бўлмади, шунинг учун биз судга даъво аризаси билан мурожаат қилдик. Мақсад тенг ҳуқуқлар ва устунлик ҳуқуқлари тўғрисидаги шартномани қайта муҳокама қилишдир», –  деб қўшимча қилган Сергей Арутюнян.

Манбага кўра, дастлаб «Compass» савдо маркази ҳам, «Samarqand Darvoza» ҳам, «Маkro» ҳам Тhe Тоwer Маll Маnagement Group’га тегишли бўлган, аммо 2019 йилда компания ушбу иккала савдо марказини Ўзбек-Уммон инвестиция компаниясига сотган.

Маълум бўлишича, 7 январь куни Ўзбекистондаги Cаrrefour брендини бошқарадиган Мажид Ал Футтаим «Makro» сайтида «Compass», «Samarqand Darvoza» савдо марказларида иккита супермаркет очишини эълон қилган. «Маkro» супермаркетлар тармоғи менежери Роман Сайфулин буни ўша пайтдаги сюрприз деб атаган.

«Makro» ҳозирда ўзининг ҳуқуқлари қўпол равишда бузилмоқда деб ўйлайди – савдо ва кўнгилочар марказ бошқа талабнома берувчилар билан тенг шартларда ижара шартларини таклиф қилишга мажбур», – дейилади хабарда.

Арутюняннинг сўзларига кўра, Carrefour’нинг баёноти тузилган шартномаларнинг мавжудлигини англатади, яъни «Makro»нинг  ҳуқуқи бузилган.

Шундан сўнг, Spot Carrefour’га мурожаат қилган. Улар фақатгина «Compass» ва «Samarqand Darvoza» савдо марказларида гипермаркетларни ишга тушириш бўйича Ўзбек-Уммон инвестиция компанияси билан ҳамкорлик шартномасини имзолаш борасидаги хабарларни қайд этишганини айтган.

Таъкидланишича, «Мakro» вакиллари 6 январь куни савдо маркази маъмуриятидан хат олгани, унда ижарага олинган биноларни қабул қилиш ва топшириш (қайтариб бериш) тўғрисида актни имзолаш таклиф қилинганлиги ҳақида хабар беришган. Компания буни  амалдаги қонунчиликни бир неча асосларга кўра бузган деб ҳисоблаган.

Шунингдек «Маkro» SD МALL’га бир неча маротаба ижара тўловлари миқдори ошган ҳолда шартномани 10 йилга узайтиришни таклиф қилган.

Қайд этилишича, «Samarqand Darvoza»ги «Маkro» ўз ишини тўхтатиб қўйган, сифати тез бузиладиган маҳсулотлар чиқариб ташланган, 300 дан ортиқ киши иш жойига бормаяпти, тармоқ обрўсига зарар eтказилиб, юзлаб мижозлар ноқулайликларга дуч келишмоқда.

Янгиликлар