Шаҳрисабзда носоз йўл сабаб ЙТҲ содир бўлди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабзда 27 январ куни “Шаҳрисабз-Занги-Чоршанбе-Тезгузар” автомобиль йўлининг 12-километрида  йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Шаҳрисабз туман ҳокимлиги хабар берди.

Шаҳрисабз туман ҳокимлиги

Хабарга кўра, ҳайдовчи С. Қ. машинада ҳаракатланаётганида пиёда М. Б. ни уриб юбориши оқибатда фуқаро М. Б. тан жароҳати олган. Жабрланувчилар зудлик билан Шаҳрисабз туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилиб, бирламчи даволаш ишлари бошланган.

Таъқидланишича, фуқаро М. Б.га ўнг болдир суягини ўрта қисмидан ёпиқ синиб силжиши, бош мия лат ейиши ташхиси қўйилган.

Ҳолат юзасидан Шаҳрисабз туман йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳодимлари  воқеа сабаларини  ўрганиш жараёнида ҳайдовчи катта тезликда бўлганлиги сабабли машинани тўхтата олмай қолганлиги сабаб бўлгани аниқланди. Қайд этилишича, ходиса содир бўлган йўлда йўл чизиқлари ва йўл белгилари мавжуд бўлмаган.

«Айбдор ким эканлигини аниқлашнинг ўзи кифоя эмас, албатта. Айни ҳодиса содир бўлган йўлда йўл чизиқлари ва йўл белгилари мавжуд эмаслигини кўриш мумкин», — дейилади хокимликнинг хабарида.