Жасур Умировни айбсиз деб топган терговчига нисбатан чора кўрилмоқда

Хонанда Жасур Умировнинг иши бўйича дастлаб жиноят иши қўзғатишни рад этган ИИБ терговчисининг ҳаракатлари прокуратура томонидан ўрганилмоқда. Бу хақда Самарқанд вилояти прокуратураси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Xabar.uz

Вояга етмаган Ш.М.ни мажбурлаб номусига текканлиги ҳолати юзасидан Жасур Умировга нисбатан ЖКнинг 118-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судида кўрилиб, суднинг 2 февралдаги ҳукми билан Жасур Умиров ва бошқалар айбдор деб топилиб, уларга нисбатан суд ҳукми билан тегишли жазолар тайинланган эди.

Хабарга кўра, ушбу ҳолат бўйича дастлабки терговга қадар текшириш ҳаракатларини олиб борган ва юз берган ҳолатда бирон-бир шахснинг ҳаракатида жиноят аломатлари йўқлигини таъкидлаб, жиноят иши қўзғатишни рад этган Каттақўрғон туман ИИБ ТБ терговчисининг ҳаракатлари бўйича Каттақўрғон шаҳар прокуратураси текшириш ишларини олиб бормоқда.

Мавзуга доир:

Янгиликлар