Тиланчилик билан шуғулланиб юрган 131 нафар шахсга жарима белгиланди

Тиланчилик билан шуғулланиб юрган 131 нафар шахсга нисбатан 8 миллион сўмга яқин жарима жазоси белгиланди.

Фото: Tez News

Маълум бўлишича, ИИВ ходимлари томонидан кўчалар, хиёбонлар, бозорлар ва уларга туташ ҳудудлардаги автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари ҳамда автомобил йўлларида ҳудудий ички ишлар органлари томонидан тегишли топшириқлар асосида чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Қайд этилишича, январь ва февраль ойининг 20 кунлик даврида тиланчилик билан шуғулланиб юрган 131 нафар шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, уларга нисбатан 8 миллион сўмга яқин жарима жазоси белгиланган ҳамда 1 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Янгиликлар