Жиззахда 3 нафар қизни Туркияга фоҳишаликка жўнатаётган фуқаро ушланди

Жиззах вилоятида 3 нафар фуқаро қизни Туркия давлатига фоҳишаликка жўнатаётган шахс ушланди.Бу ҳақда Тергов департаменти маълум қилди.

Хабарга кўра, 26 февраль куни 21 ёш У.А., 18 ёш Г.Б. ва 30 ёшли И.Б.лар вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда А. исмли шахс уларни Туркия давлатига ҳақ эвазига фоҳишалик билан шуғулланиб, бир йилда уй, автомашина олишлари мумкинлигига қизиқтириб, ўзининг ҳисобидан авиа чипталарни сотиб олиб, уларни Тошкент халқаро аэропорти орқали юбориш мақсадида йўловчи такси автомашинасида олиб кетаётган вақтида Дўстлик тумани «Манас» ЙҲХБ масканида ушланган.

Таъкидланишича, фуқаро А.нинг ёнидан ушбу фуқароларга тегишли хорижга чиқиш паспортлари, авиа чипта ҳамда Covid-2019 тиббий маълумотномалари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Қайд этилишича, текширув давомида ушбу жиноятни 21 ёшли А.Б. содир этганиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Дўстлик тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан А.Б.га нисбатан Жиноят кодекснинг 135-моддаси 2-қисми «б» банди (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Янгиликлар