Тошкентнинг бир туманида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади

Тошкентнинг Чилонзор туманида ичимлик суви таъминоти вақтинчага узиб қўйилади. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, ичимлик суви тизимини яхшилаш мақсадида Чилонзор тумани, Катта Чилонзор махалласида Д-400 мм бўлган ёпқични алмаштирилиши муносабати билан тунги соат 24:00 дан тонгги соат 6:00 гача қуйидаги манзилларда ичимлик суви вақтинча тўхтатилади:

  1. Квартал-1, кўпқаватли 66 та уй;
  2. Квартал-2, кўпқаватли 59 та уй;
  3. Наркологик шифохона;
  4. Diamond меҳмонхонаси;
  5. Чилонзор маҳалласи;
  6. Арнасой кўчаси;
  7. «Дока Хлеб» корхонаси.

Янгиликлар