«Кинокарвон»нинг Хоразм таассуротлари

Кинематография агентлиги ташаббуси билан Хоразм вилоятига сафар қилган «Кинокарвон» вилоятнинг бир қатор туманларида бўлди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Киноижодкорлар кунни Урганч шаҳри Ёшлар марказидаги 53008-сонли ҳарбий қисмда ижодий учрашув билан бошлашди. Шунингдек, ташриф давомида Урганч туманидаги 6-сонли умумтаълим мактаби, Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида учрашувлар ўтказишди. Мезбонлар учун агентлик буюртмасига биноан суратга олинган фильмларнинг ҳам намойиши бўлиб ўтди.

Бундан ташқари, ижодкорлар 2-жаҳон уруши қатнашчилари Аминбой Матниёзов ва Самандар Худойбергановларнинг хонадонида бўлиб, уруш фахрийлари билан суҳбатлар ташкил этишди.

Янгиликлар