Тошкентнинг бир туманида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади

Мирзо Улуғбек тумани сув тармоқлари бўлими «Чизельный» сув кўтариш иншоотида профилактик созлаш ишлари амалга оширилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарга кўра, 4 май соат 10:00дан 18:00га қадар қуйида келтирилган манзилларда вақтинча сув таъминоти тўхтатилади:

Паркент мавзеси:

  • Кўп қаватли уйлар 23 дона (1-2-3-4-6-7-8-9-10-11-12-13-14-15-19-20-21-22-23-24-25-26-27-уйлар);
  • Мактаблар 2 дона (№ 71А, Мусиқа мактаби);
  • Болалар боғчалари 2 дона (№ 597 ва № 493).

Паркент кўчаси:

  • Кўп қаватли уйлар 2 дона (123-125-уйлар).

Хабарда таъкидланишича, юзага келган ноқулайликлар учун Мирзо Улуғбек тумани сув тармоқлари бўлими узр сўрайди.