Ўзбекистонда сўнгги уч ойда неча киши ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди?

Январь-март ойларида Ўзбекистонда 1 491 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилиб, уларда 394 киши ҳалок бўлган, 1168 киши жароҳатланган. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар қилди.

Хабарга кўра, энг кўп ЙТҲ Фарғона вилоятида – 210 та, Тошкент вилояти – 208 та ва Тошкентда – 170 та содир бўлган.

Қайд этилишича, 620 та авария пиёдалар, 162 таси велосипедчилар, 95 таси болалар ва 10 таси мотоцикль ҳайдовчилари иштирокида юзага келган.

Таъкидланишича, аварияларга асосан тезликни ошириш – 37,8 фоиз, пиёдалар ўтиш йўлаклари йўқлиги сабабли белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтиш – 15,3 фоиз, устувор ҳуқуққа эга транспорт воситасини ўтказиб юбормаслик – 12,4 фоиз, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиш – 7,6 фоизи сабаб қилиб келтирилган.

Шунингдек, ҳайдовчиларнинг тажрибасизлиги 5,8 фоиз, йўл ҳаракатини нотўғри ташкил этиш ва сифатсиз йўллар (4,2 фоиз), рулда ухлаб қолиш 3,3 фоиз, маст ҳолатда машина бошқариш 2,6 фоиз ЙТҲга олиб келган.

Янгиликлар