Фарғонада қизини 14 минг долларга сотаётган она ушланди

Фарғона вилояти Данғара туманида 2 яшар фарзандини сотишга уринган аёл ушланди.

Бошқарма хабарига кўра, жорий йилнинг 28 март куни туман ИИБга келиб тушган ариза бўйича тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида аёл 2 ёшли қизини 14 минг долларга сотмоқчи бўлганда қўлга олинган ва тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Янгиликлар