Россияда ёнғин оқибатида икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Россиянинг Москва вилоятининг Мытищи шаҳрида 3 май куни кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин чиқди.

Маълум қилинишича, ёнғин сигарета қолдиғи ўчирилмагани оқибатида келиб чиққан. Хонадон эгаси 4-қаватдан сакраб, икки нафар Ўзбекистон фуқароси эса лифтда ҳаво етишмаслиги туфайли ҳалок бўлган. Улар Россияда расмий меҳнат фаолиятини амалга ошириб келгани аниқланган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарига кўра, ҳозирда ҳолат нозоратга олинган. Марҳумларнинг жасадларини Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар