Ўзбекистонда 4 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда 4 август куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.

Хабарга кўра, республиканинг барча вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20–22 даража, кундузи 34–36 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13–18 даража, кундузи 20–25 даража бўлади.