Ўзбекистон йил охирига қадар 2 та «Afrosiyob» тезюрар поездини харид қилади

Ўзбекистон 2021 йилнинг декабрига қадар 2 та Талго-250 русумли «Afrosiyob» тезюрар йўловчи поездини харид қилади. Бу «Ўзбекистон Республикасининг 2021/2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига киритилган.

Фото: «Tez News»

Қарорга кўра, 2021 йилнинг декабрига қадар «Ўзбекистон темир йўллари» акциянерлик жамияти иккита юқори тезликда ҳаракатланувчи Талго-250 русумли йўловчи электр поезди ҳамда 4 та «эконом» тоифали вагон харид қилади. Шунингдек, 2 та электр поезднинг ҳар бири 13 та вагондан иборат бўлиб, ушбу лойиҳанинг умумий қиймати (4 та «эконом» тоифали вагон билан биргаликда) 65,0 миллион долларни ташкил этади.

Бундан ташқари, мазкур қарорга мувофиқ 2021 йилда йирик ишлаб чиқариш объектлари ва қувватларини ишга тушириш бўйича манзилли дастурда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ учун жами инвестициялар ҳажми 696,2 миллион АҚШ долларини ташкил қилади.

Элсатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридан Фарғона водийсига қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилгани ҳамда Tошкентдан Самарқандга «Afrosiyob» поездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилиши ҳақда хабар қилинган эди.

Янгиликлар