Тошкент шаҳридаги кўчалардан бири вақтинчалик ёпилади

Тошкент шаҳрида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли Аҳмад Дониш кўчасининг бир қисми автотранспорт воситаларининг қатнови учун ёпилади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмати» ахборот хизмати маълум қилди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, 7–14 январь кунлари Амир Темур шоҳ кўчаси устидан ўтган кўприкнинг 7-сон (олдинги 17-сон) Шаҳар клиник шифохонасидан Юнусобод метроси (мўлжал: Универсам)гача бўлган оралиқда (икки томонлама йўлнинг бир томони), шунингдек, 14–21 январь кунлари Амир Темур шоҳ кўчаси устидан ўтган кўприкнинг Юнусобод метросидан (мўлжал: Универсам) 7-сон (олдинги 17-сон) Шаҳар клиник шифохонаси йўналишидаги қисми(икки томонлама йўлнинг иккинчи томони) автотранспорт воситаларининг қатнови учун ёпилди.

Фото: «Тошшаҳартрансхизмати» ахборот хизмати

Аввалроқ Тошкентда Фарғона йўли кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Юнусобод тумани ва Себзор даҳасини боғловчи Кичик ҳалқа автомобиль йўли ва Уста Ширин кўчасидаги ерусти ўтказиш йўли (мост)да таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли тахминан 6 декабрь кунига қадар транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланган эди.

Янгиликлар