БМТ 2020 йилги иқтисодий натижаларини сарҳисоб қилди

2 февраль куни Москвадаги халқаро иқтисодчилар Иттифоқи ва БМТ ахборот маркази томонидан Россия Эркин иқтисодий жамияти иштирокида ташкил этилган БМТ нинг «Жаҳон иқтисодий аҳволи ва истиқболлари, 2021» ҳисоботининг тақдимоти бўлиб ўтган. Бу ҳақда TACC агентлиги хабар берди.

Фото: zamin.uz

Таъкидланишича, 2021 йилда глобал иқтисодий ўсиш 4,7 фоизни ташки этади.

«Ҳисобот оптимизм учун сабаб бермайди, ҳозирги инқироз охирги 10 йил мобайнида эришилган ютукларга, жумладан, соғлиқ сақлашнинг ривожланишига, иқлим масалалари ва дунё иктисодиётига хавф солмокда», — деб Москвадаги БМТ ахборот маркази директори Владимир Кузнецов таъкидлаб ўтган.

Қайд этилишича, Россиянинг Эркин иқтисодий жамияти ва халқаро иқтисодчилар Иттифоқи Президенти Сергей Бодрунов пандемия ва унга боғлиқ чекловлар дунё иқтисодиётни фалаж қилиб, бутун тармоқларни ёпиб қўйганини, кичик бизнесни вайрон қилиб, миллионлаб одамларни ишдан бўшатганини, ижтимоий тенгсизлик кучайгани ва ишсизликни оширганини айтиб ўтган.

БМТ ҳисоботига кўра, глобал иқтисодиёт 2020 йилда 4,3 фоизга тушиб кетган. Бу глобал ишлаб чиқаришнинг кескин пасайиши ҳисобланади. Ривожланган мамлакатларнинг ялпи ички маҳсулоти 2020 йилда 5,6 фоизга камайган. БМТ натижаларига кўра, 2021 йилда уларнинг тикланган ўсиши 4 фоизни ташкил қилади.

Шу билан бирга, дунё ишлаб чиқаришининг деярли 80 фоизини ташкил этадиган катта йигирмалик (G20) мамлакатларининг иқтисодиёти 4,1 фоизга қисқарган. G20 ‘га аъзо мамлакатлар орасида фақат Хитой 2020 йилда ЯИМнинг ижобий ўсишига эришди.

Янгиликлар