Танзила Норбоева Ўзбекистонни денгизга олиб чиқувчи темир йул қурилиши лойихаси қандай фойда келтиришини айтди

Олий Мажлис Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисида парламент юқори палатаси Раиси Танзила Норбоева мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга тўхталиб ўтди. Бу ҳақда Сенатнинг матбуот хизмати  хабар берди.

Фото: Senat.uz

«Марказий Осиё давлатлари халқаро денгиз портларига тўғридан-тўғри чиқиш имкониятига эга бўлмаганлиги боис, халқаро ташувлар ва транзит харажатлари денгиз йўлига эркин чиқа оладиган мамлакатларга қараганда 2-3 баравар юқори», – деди Сенат Раиси.

Хабарга кўра, 4 февраль куни бўлиб ўтган Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон уч томонлама ишчи гуруҳининг биринчи йиғилишида ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.

Таъкидланишича, мазкур лойиҳа Марказий Осиё минтақаси давлатларининг барқарор ривожланишини таъминлашда стратегик аҳамиятга эга бўлиб, ўзаро ҳамда глобал савдо-иқтисодий алоқаларнинг янги даврини бошлаб беради.

Аввалроқ, давлат бюджети параметрлари ва инвестиция дастури учун қанча маблағ ажратилгани маълум қилингани ҳақида хабар қилинган эди.