Намуна Девелопмент компанияси ўзининг янги қулай савдо офисига ва кўргазма залига таклиф қилади

«НУР» аҳил-қўшнилар мавзесидаги хонадонлар сотувларини бошлаш доирасида, сиз ўзингизни қизиқтирган барча саволларга жавоб топиш имкониятига эга бўласиз.

«НУР» аҳил-қўшнилар мавзесининг Ўзбекистондаги кўчмас мулк бозоридаги асосий фарқи шундаки, бу ерда нафақат аҳоли истиқомат қиладиган жой, балки шаҳар фаровон ҳаётининг ҳақиқий маданияти шаклланган. Дам олиш масканлари, болалар майдончалари, югуриш йўлаклари ва велосипед тўхташ жойлари, кафе, ресторан, дўкон ва супермаркетларни ўз ичига олган бой инфратузилма, сизга турар-жой мажмуасидан чиқмасдан, қизиқарли ва мазмунли ҳаёт кечиришга имкон беради.

Намуна Девелопмент компаниясининг «НУР» аҳил-қўшнилар мавзеси, бу — 3,55 гектар майдонда жойлашган 9 ва 16 қаватли 30 та бино, террасали икки қаватли дуплексларни ўз ичига олган ва ҳовлидаги кенг инфратузилмадан ташкил топган мажмуадир

Мавзе жойлашуви қатор афзалликларга эга, булар қаторидан мавзе ёнидан ўтувчи пойтахтнинг асосий автомагистраллари, Ҳамид Олимжон, Aбдулла Қодирий ва Минор метро бекатлари яқинлиги ҳамда атрофдаги кўплаб маданий, маърифий ва кўнгилочар муассасаларнинг кўплигидир.

Кўргазма зали эшиклари ҳамма учун очиқ!

Бу ерда мижозлар НУР мавзесидаги барча уй режаларининг жиҳатларини батафсил ўрганиб чиқишлари ва Намуна девелопмент компаниясининг вакилларига барча қизиқтирган саволларни беришлари мумкин.

Шунингдек, бу ерда сиз учун турар-жой мавзесининг макети жойлашган ва энг муҳими, кўргазма залида ҳақиқий хонадонларни тўлиқ такрорлайдиган иккита намунавий хонадон қурилган. Тўлиқ тасаввурга эга бўлиш учун намунали хонадонлар тайёр муаллифлик дизайни асосида ва барча жиҳозлар билан таъминланган бўлиб, бу мижозларга уларнинг бўлажак уйларининг режалари қандай бўлишини тушунишга имкон беради.

Ва ниҳоят, хоҳловчилар Намуна Девелопмент ходимлари билан бирга қурилиш майдончасига ташриф буюриб, НУР аҳил қўшнилар мавзеси қурилиш ишларининг ҳозирги босқичини шахсан кўришлари мумкин!

Манзил: Ниёзбек йўли, 3 чи тор кўчаси (мўлжал: Paul ресторани, Ирригация олийгоҳи)

Кўргазма залига хуш келибсиз: Ниёзбек йўли, 3 чи тор кўчаси (мўлжал: Paul ресторани, Ирригация олийгоҳи)

Савдо офиси манзили: Лашкарбеги кўчаси, 1. Мўлжал: Ҳамид Олимжон майдони.

Менежерлардан қўшимча маълумотни қуйидаги телефон орқали олишингиз мумкин: +998 78 777 00 77

Сайт | Facebook | Instagram | Telegram | VK

*Реклама ҳуқуқи асосида